Ёш полвонимиз Адҳамжон Эргашев «Онлайн интервью» дастурининг бугунги қаҳрамони

«Онлайн интервью» дастуримиз орқали ўзбек спортининг ёрқин вакиллари билан қизиқарли суҳбатларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Бугунги меҳмонимиз оғир атлетика бўйича Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадаси совриндори, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони ва катталар ўртасидаги дунё биринчилиги совриндори Адҳамжон Эргашев бўлади.

Адҳамжон суҳбатимиз давомида карантин пайтида қандай машғулот олиб бораётгани, Токио Олимпиадасининг қолдирилишига муносабати, ўз олдига қўйган режалари ҳақида ўртоқлашди.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!