Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси

Дўстлар! Онлайн машғулотлар ўз суръатини туширмайди! Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда машғулот ўтказди. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Эржас Болтаевнинг таъкидлашича, ўзини ўзи яккалаш шароити мураббийлар штаби ва спортчиларга одатдаги режимда ҳар доим ҳам етарли вақт бўлмаган машқларни бажаришга имкон берди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Р. М. Шаабдурахмонов карантин тез орада тугашига ишонч билдирди ва мураббийлар, шифокорлар ва спортчиларни қўллаб-қувватлади. Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради. Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!