МОҚ хабарлари (17-сон)

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан эътиборингизга ҳавола қилинаётган “МОҚ хабарлари” дастурининг навбатдаги сони хонадонинги меҳмони.

Бугун МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ўзининг юбилей 70 ёшини қарши олмоқда. Дастуримизда спорт соҳасининг бир қатор таниқли вакиллари томонидан Салим Киргизбаевичга йўлланган табриклар ўрин олган. Шунингдек, унда бугунги санананг жаҳон ва ўзбек спорти тарихидаги аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтганмиз.

“Онлайн интервью” қисмида эса оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори Адҳамжон Эргашев билан ташкил қилинган суҳбатни томоша қилишингиз мумкин. Қолаверса, дастур давомидан бир-биридан қизиқарли видеолавҳалар ҳам ўрин олган.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

Бизни YouTube’да ҳам кузатинг!