Reebok бренди тарихи

Спорт кийимлари ва пойафзалларининг афсонавий ишлаб чиқарувчиларидан бири «Reebok» 1958 йилда Aнглияда пайдо бўлган ва «Аdidas» компаниялар гуруҳига киради. Бутун дунёда «Reebok» ўзининг бенуқсон сифати учун севиб кийилади ва ҳурмат қилинади. Ер юзидаги фойдаланувчилар оқ спорт кроссовкаларини ҳақиқий афсонага айлантирадилар. Бу дарҳол барча спорт ва жисмоний машғулотларнинг ихлосмандлари эътиборини жалб қилади.

Кўпчилик билмайдики, «Reebok» бугунги кунда бу мавқега эришиш бўлиш учун қийин йўлни босиб ўтди.

Жозеф Фостер
Reebok яратувчиси

Ҳаммаси қандай бошланган эди?

Бренд асосчиси англиялик Жозеф Фостер бўлиб, у 14 ёшида ўз ётоқхонасида бир нечта жуфт кроссовка яратган.

1900 йилда ёш тадбиркор ўз «J.W. Foster & Co» фирмасини очди ва кичик фабрика «Olympic Works», яъни «Олимпия устахоналари» деб номланди. Бироз вақт ўтгач, Фостернинг югуриш пойафзаллари ўша давр спортчилари орасида машҳур бўлиб кетди. Тажриба орттириш ва оилавий бизнесга ҳисса қўшиш мақсадида Фостер набираларини керакли малакага эга бўлиши учун фабрикасида ишга юборади.

1958 йилда Жозеф ва Жефри Фостер боболари компаниясига асосланган, аммо бугунги кунда ҳамма биладиган бошқа – Reebok деган ном билан янги компанияга асос солдилар. Қизиғи, «Reebok» сўзи илдизи африканча бўлиб, бу «ўткир шохли тезчопар Aфрика антилопаси» маъносини англатади.

«Reebok» логотипи бир неча бор ўзгартирилди, дастлаб «Юнион Жек» байроғи туширилган логотип эди. Аммо 1986 йилда байроқни мавҳум учта чизиқ билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

1986-1988 йиллар оралиғида Реебок ўз маблағларининг бир қисмини 2 та компания – «Rockport» ва «Avia»ни сотиб олишга сарфлади. Бу эса унинг ассортиментини сезиларли даражада кенгайтиришга имкон берди.

2005 йилда «Reebok» «Adidas» спорт гиганти томонидан сотиб олиниб, уни шўъба корхонасига айлантирган.

2014 йилда «Reebok» яна бир бор ўз логотипини янгилайди ва мавҳум чизиқлар учбурчак белгиси билан алмаштирилди. Бу фитнессни ангдатадиган ҳаётнинг уч томони: жисмоний, руҳий ва мавҳумиятни бирлаштирган белги эди.

Узоқ йўлни босиб ўтиб, бугунги кунда «Reebok» миллионлаб одамларни бирлаштирган машғулотлар учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи асосий компаниялардан бирига айланган. Экипировкалар ва югуриш пойабзаллардан ташқари, компания ўз вақтини фаол ўтказишни хуш кўрадиган одамлар учун бокс, йога ва оддий кийимларни ҳам ишлаб чиқаришни бошлади. Жаҳон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун «Reebok» кўпинча таниқли дизайнерлар ва биринчи даражали юлдузлар билан ҳамкорлик қилади.

«Reebok»нинг пайдо бўлиши тарихи доимий мукаммалликка интилиш тимсолига айланган ва компаниянинг мавжуд қиёфаси бунинг ёрқин тасдиғидир.