Филипп Мойзер: “Сейсмик модернизм. Совет Тошкентининг архитектураси ва уй-жой қурилиши»

Сизга ХХ аср ўрталарида Тошкент архитектураси ва қиёфасини шакллантиришни фаол ўрганган машҳур немис меъмори Филипп Мойзер билан интервью парчаларини тақдим этамиз.

  • Дастлаб немис меъмори ҳақида озгина:
  • Филипп Мойзер 1969 йилда Гильден шаҳрида туғилган, 1995 йилда дипломли меъморга айланди (Берлин), сўнгра Цюрихда ўқишни давом эттирди.
  • Aрхитектурага ихтисослашган DOM publishers уйи раҳбари, «Meuser Architekten BDA»нинг шаҳарсозлик бўйича хусусий бюроси раҳбари, «Совет модернизми» бўйича ўнлаб китоблар муаллифи.
  • ХХ аср ўрталарида Тошкент архитектураси бўйича мутахассис.

«Тошкент собиқ Иттифоқининг жанубдаги миллионинчи метрополия пойтахти – меъморий контрастлари ва парадокслари билан ҳайратга соладиган шаҳар. Тошкент дунёдаги энг чиройли уйғун бинолар билан машҳур. Шаҳарча нуқтаи назардан олиб қараганда, қадимги шарқ ва янги рус шаҳарларининг дунёга келиши натижасида ҳосил бўлган ҳар доим фарқланиб турадиган маълум бир қарама қаршилиги билан машҳур.

Шубҳасиз, бу қарама-қаршиликлар ва бу контрастлар 1966 йилдаги вайронагарчилик зилзиласидан кейин пайдо бўлди, янги шаҳар омон қолди ва эскиси вайронага айланди. Aммо бу фожиали воқеанинг ижобий томони бор эди. Шундан сўнг Тошкент сейсмик модернизмнинг қиёфасига айланди. Табиий офат шаҳар тузилишини тубдан янгилашни бошлашга туртки берди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳар атроф-муҳитини тубдан қайта қуриш ва стандарт қурилишдан фойдаланган ҳолда совет мегаполисини яратишнинг ноёб намунасидир».

Филиппнинг сўзларига кўра, уни Тошкент тарихида энг кўп қизиқтирган нарса шундаки, шаҳар муниципалитети 66-йилдаги вайронагарчилик зилзиласидан кейин тикланиш масаласини ҳал қилган. Aслида Тошкент Москва ва Ленинграддан ўрнак олиб, 1-ТСП типик бинолари билан нолдан бошлаб қурилиши керак эди. Аммо кейинчалик шаҳар анъаналар ва совет модернизми чорраҳасида кўриниш яратадиган ғайриоддий архитектура ечимлари билан қурилган.

– Совет модернизмига бўлган қизиқиш сизда қаердан пайдо бўлди?

«Менга бу саволни кўп беришади, аммо ҳанузгача жавоб топа олмаяпман. Aйтишим керакки, гап бу архитектуранинг совет давридан келиб чиқишида эмас, балки унинг экспрессивлиги ва изчиллигидадир. Совет модернизмининг қатъий намуналари – музейлар, меҳмонхоналар, концерт заллари – ҳар доим танлов натижаси бўлиб келган. Улар ҳеч қачон текис қурилмаган.

Бироқ, ўша даврдаги сиёсий тизим ва жамият жуда автократик эди. Шунинг учун бундай қарор демократик консенсус эмас эди. Aксинча, у ташвиқот орқали айтилган. Ўша давр меъморчилиги қанчалик гўзал бўлмасин, у ўзи пайдо қилган сиёсий режимни оқламайди. Бироқ, архитектура қатъий қоидаларга муҳтож. Aкс ҳолда, Дубай ёки Лас-Вегас каби бир-бирларидан фарқ қилмайдиган шаҳарлар пайдо бўлади. Бошқа томондан, Совет Иттифоқида жамоат жойларининг барча биладиган архитектурасидан ташқари, кундалик ҳаёт ҳам худди шундай».

– Сиз бу каби уйларни – Совет стандартидаги биноларни ўн йилдан кўпроқ вақт давомида тадқиқ қилдингиз. Унинг ўзига хос хусусияти нимада?

«Агар биз жуда мавҳум гапирадиган бўлсак, меъмор сифатида мен ҳар доим муаммонинг энг мақбул ечимини топишга ҳаракат қиламан. Меъморларнинг барча ишлари, умуман, шаҳарнинг хаосини маълум бир тизимга айлантиришдир. СССР мафкураси шўро фуқаролари учун ягона турар жой стандартини назарда тутган. Ер сайёрасининг учдан бир қисмида квартираларни лойиҳалаштириш фикри бир хил эди. Одамларни архитектура орқали ўқитиш бу модернизм ғоясининг якуний тимсолидир. Бундай ҳолда, меъмор катта масъулиятни ўз зиммасига олади. Айниқса, агар у ўн минглаб марта амалга ошириладиган лойиҳа бўлса.

Мен ушбу лойиҳалар қандай ишлаб чиқилганига қизиқдим. Улар ҳақиқатан ҳам юқори даражада моделлаштирилган эди. Аммо уларнинг бажарилиши жуда кўп нарсани талаб қилди. Материаллар сифатсиз ва танқис бўлган. Совет даврида қурилган микрорайонлар бошиданоқ ёмон аҳволда эди. Мен Калининград ва Владивосток аҳолисидан интервью олдим ва уларнинг барчаси менга биринчи хрушчевкаларнинг даҳшатли сифати ҳақида гапириб беришди. Кейин мен Ўзбекистонга келдим ва у ерда ҳам айнан шу нарсани эшитдим. Шундай қилиб, Санкт-Петербург ва Тошкент турар жой қуришнинг бутун бошли авлоди тажрибасига эга эди».