Ўзбекистон Теннис федерацияси

Дўстлар! Биз ҳар куни машқ қилишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон Теннис федерацияси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда онлайн машғулот ўтказди.

Кучли ва тетик қилувчи машғулотлардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов вазирлик спортчиларни мусобақага тайёрлашда максимал даражада ёрдам беришга тайёр эканига ваъда берди. У жамоавий иш муҳим эканлигини таъкидлади.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.
Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!