ХОҚ президенти Томас Бах Олимпия ҳаракати жамоатчилигига мактуб билан мурожаат қилди

ХОҚ президенти Томас Бах “Биз дуч келаётган муаммолар ва бизда мавжуд бўлган салоҳият имкониятлари” мавзусида кенг қамровли мунозаралар бошлаш ташаббуси билан Олимпия ҳаракатига “Олимпизм ва коронавирус” деб номланган мактубни йўллади.

ОЛИМПИЗМ ВА КОРОНАВИРУС

COVID-19 глобал пандемияси шароитларида биз ҳаммамиз катта ноаниқлик шароитларида яшамоқдамиз. Хозирги пайтда бу ноаниқлик барҳам топишидан ҳали анча олисда. Биз эндигина бутун дунёда коронавирус инқирозининг узоққа чўзиладиган оқибатларини англай бошладик. Аммо пандемия жамиятнинг барча соҳаларига, шу жумладан спорт оламидаги барчамиз учун даҳлдор бўлиши ва жиддий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир.

Вируснинг глобал тарқалиши Токио-2020 Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчирилишига олиб келди.Бу спортчилар ва ўйинларда иштирок этадиган юз минглаб одамларнинг соғлиғини муҳофаза қалиш мақсадида қабул қилинган тарихий қарор бўлди. Шу муносабат билан, илтимос, ХОҚ Ижроия қўмитасининг Токио-2020 Олимпия ўйинларини кўчириш тўғрисидаги қарорини қатъий қўллаб-қувватлаганлишингиз учун ҳар бирингизга чин дилдан ташаккуримни ва миннатдорчилигимни қабул этгайсиз. Биз бу қароримизни япониялик шерикларимиз ва дўстларимиз билан бирга қабул қилдик. Ҳозирги пайтда биз ҳаммамиз дуч келган оғир вазиятни ҳисобга олган ҳолда бу қарорнинг жуда кенг ва ялпи қўллаб-қувватланиши олдиндан ҳал бўлган якун бўлмади. Бевосита шунинг учун ушбу тарихий кўчиришни барча 206 миллий олимпия қўмиталарининг (МОҚ), барча ёзги олимпия ўйинлари халқаро федерацияларининг (ХФ), шунингдек ХОҚ Спортчилар комиссиясининг қўллаб-қувватлаши ушбу мисли кўрилмаган вазиятларда Олимпия ҳаракати бирдамлигининг ажойиб тасдиғи ҳисобланади.

Эндиликда олдимизда яна бир – кўчирилган Олимпия ўйинларини ташкил этиш мисли кўрилмаган вазифаси турибди. Бу узоқ олимпия тарихимиздаги биринчи ҳолат ва ХОҚ, япониялик шерикларимиз, олимпия ҳамжамиятимизнинг барча аъзолари учун улкан вазифадир. Бу янги вазият биздан бирдамликни, ижодий ёндашувни, қатъият ва уддабуронликни талаб этади. Ҳаммамиз фидойилик кўрсатишимиз ва муросали бўлишимиз зарур. Фавқулодда вазиятлар фавқулодда чораларни талаб қилади. Бу вазият ҳаммамиздан ана шу ишга ҳисса қўшишни талаб этади ва бу ҳаммамизга, шу жумладан ХОҚқа тааллуқлидир. Биз томонимиздан ХОҚ бундан буён ҳам биз япониялик шерикларимиз ва дўстларимиз билан имзолаган 2020 йил учун мавжуд битимларга мувофиқ ўзининг тезкор вазифалари улуши ва ўзининг харажатлари улуши учун масъулиятини соқит қилмайди. Аниқ рақамларни эълон қилиш ҳали жуда эрталигига қарамасдан биз кўчирилиш муносабати билан яна бир неча юз миллион долларлик харажатларни ўз зиммамизга олишимиз кераклигини биламиз. Шунинг учун биз ана шу кўчирилган Ўйинлар учун тақдим этадиган барча хизматларни кўриб чиқишимиз ва таҳлил этишимиз керак. Ана шу инқироздан зарар кўрган олимпия ҳамжамиятини қўллаб-қуввалашга келганда биз ҳозирнинг ўзида спортчилар, МОҚлар ва ХФлар, шунингдек тижоратчи шерикларимиз ва ҳомийларимиз билан самарали музокараларни олиб бормоқдамиз. Шошилинч чоралар сифатида биз МОҚларга уларнинг ўйинларга тайёргарлик кўриш харажатларини қоплаш учун барча олимпия гранларини тарқатдик. Бу, шуниндек бутун жаҳонда Олимпия стипедияларини оладиган 1600 спортчи ҳамда ХОҚнинг қочоқлар билан ишлаш бўйича жамоаси грантларига ҳам тааллуқлидир. Рамзий «Here we Go» (Токиода 2021 йилда Олимпия ўйинларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи) номига эга қўшма ишчи гуруҳ юқори малака ва тўла куч билан иш бошлаган. У кўчирилган Олимпия ўйинлари ўз вақтида ва муваффақиятли ўтиши учун бошқарув устуворликлари ва стратегиясини белгилаб олди. Ушбу устуворликлар, энг аввало, барча иштирокчилар учун хавфсиз шароитларни яратишни қамраб олган. Бу масалада биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) оммавий тадбирларни ташкил этишга эҳтимол тутилган мослашишга нисбатан тавсифларига бундан буён ҳам амал қиламиз. Мақсадга мувофиқлик масаласига келганда, ХОҚ Қўшма мақсадли гуруҳга маблағларни тежаш бўйича кенг кўламли рўйхатни тақдим этди.

Ушбу стратегияга амал қилган ҳолда биз кўчирилган Токио-2020 Олимпия ўйинларини коронавирус инқирозини бартараф этиш учун инсоният бирдамлиги ва инсон умрибоқийлиги фестивалига айлантиришдек ноёб имкониятга эгамиз. Ушбу Олимпия ўйинлари мисли кўрилмаган давримиз учун жаҳонда умидворликнинг нақадар қудратли рамзи бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Олимпия машъаласи ҳозир инсоният тушиб қолган қора туйнук охиридаги ёғду бўлиши мумкин.

КОРОНАВИРУСДАН КЕЙИНГИ ДУНЁ

Бугунги кунда ҳеч ким коронавирусдан кейинги дунё воқелиги қандай кўринишда бўлишини билмайди. Бироқ, шуниси равшанки, биз бу инқироз юз бергунча режалаштирган ҳар бир ташаббус ёки воқеани ҳеч биримиз қўллаб-қувватлай олмаймиз. Тадбирларимиздан айримларининг кўламларини диққат билан ўрганиш ва янги воқеликдан келиб чиққан ҳолда уларга тегишли ўзгаришлар киритиш ҳаммамиз учун зарур бўлади. Шу маънода ХОҚ маъмурияти ташкилотнинг бюджети ва устуворликлари шарҳини тайёрламоқда. Ушбу шарҳ яқин орада ХОҚнинг Ижроия қўмитасига муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилади. Биз бошлаган ва Олимпия уйи деворига битилган “Ўзгариш ёки ўзартирилиш” шиори остидаги “2020 йил учун Олимпия кун тартиби” инқирозли давр учун ҳамма вақтдагидан ҳам долзарбдир. Ҳозирги вазият нақадар мураккаб ва машаққатли бўлиб кўринмасин, ана шу ҳолатдан тўғри сабоқ олсак, Олимпия ҳаракатимизни дунёда долзарблигини кучайтириш учун келажагимизни шакллантира оламиз. Шу сабабли ушбу инқирозга барҳам бериш учун “2020 йил Олимпия кун тартиби” доирасида ислоҳотларни, жумладан барқарорликка тааллуқли ислоҳотларни давом эттиришимиз керак. Бунинг учун биз масъулиятли ташкилот сифатида ана шу инқироздан кейинги келажакка қарашга журъат этишимиз даркор.Тарих коронавирус пандемияси каби тизимли ларзалар умуман жамият учун чуқур ва узоқ давом этадиган оқибатларга олиб келишидан далолат беради. Шунинг учун биз коронавирусдан кейинги даврда жаҳон спорти, Олимпия қадриятлари ва Олимпия ўйинлари қандай бўлишини тасаввур этишимиз керак бўлади. Бу мунозара учун мулоҳазаларга манба тақдим этмоқчиман. Учта қамровли сценарийни тасаввур этиш мумкин. Бунда уларнинг ҳеч бири узил-кесил якуний эмаслигини ва афтидан, соф тарзда воқеликка айланмаслигини, миллий, минтақавий ва маданий маънога боғлиқ ҳолда фарқланишини назарда тутиш керак. Биринчи сценарий бўйича, жамият инқирозгача бўлган даврдагидек иш кўришни давом эттиришга ҳаракат қилади. Бундай ҳолатда ҳозирги инқироз бугун мавжуд бўлган ижтимоий ва иқтисодий нотенгликни янада чуқурлаштириш эҳтимоли катта. Ҳозирги инқирозда кўпгина жамиятларда тенгсизлик ва самарасизлик кўринишлари жуда кўп. Дунё, масалан 2008 йилги молиявий инқироз каби ўтмишдаги маълумотларга асосланган компьютер алгоритмларига кўр-кўрона амал этган ҳолда уларни бартараф эта олмайди. Ҳозирги инқироз эса мутлақо бошқача. Бу инқирозга барҳам бериш учун инсоннинг маҳорати, тажрибаси ва ижоди талаб қилинади. Иккинчи сценарий кўпроқ худбинлик ва таъмагирик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш кўрадиган жамиятлар ва миллатлар билан боғлиқ. Ана шу сценарий жамиятнинг янада кўпроқ бўлинишига, янада кўпроқ тенгсизликка олиб келиб, сиёсий тизимлар учун ижтимоий хавфларни туғдиради. Бу халқаро муносабатларнинг кескин абгорланишига, инсон ҳаётининг барча: иқтисодиёт, спорт, маданият, инсонпарварлик ёрдами соҳаларида протекционизмга ва ва сиёсий қарама-қарши туришга олиб келиши мумкин. Учинчи сценарийнинг асосий хусусияти янада кенгроқ бирдамлик ва халқаро ҳамкорликдан иборат. Бу сценарий биз фақат технологияларга таянган ҳолда келажакдаги дунёни башорат қилиш ёки шакллантиришимиз мумкин эмаслигини, бирорта одам, бирорта ҳукумат, бирорта миллат мустақил равишда инсониятнинг улкан муаммоларини ҳал эта олмаслигини тушуниб етишимизни англатарди. Бу инқирознинг машаққатларини одамлар ва халқлар ўртасида адолатли равишда тақсимлаш, шунингдек адолатли ва ҳамкорликка асосланган дунё тартибини мустаҳкамлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларга олиб келарди. Ушбу сценарийларнинг қайси бир унсури устувор бўлмасин, улар спорт ва умуман жамиятга тубдан таъсир кўрсатади.

Биз ўзимизнинг жаҳондаги Олимпия қадриятларимиз, бирдамлигимиз ва бутун турфалигимиз билан жипслашганлигимиз туфайли ана шу коронавирусдан кейинги дунёга муҳим ҳисса қўша оламиз. Биз буни мустаҳкам асосда қила оламиз. 2020 йил Олимпия кун тартибининг кўп сонли ислоҳотлари туфайли биз узоқ муддатли барқарорликка эгамиз. Бу бизга Токиодаги 2020 йилги Олимпия ўйинлари кўчирилиши бўйича харажатлардаги улушимизни зиммамизга олишимиз билан бирга спортчилар ва Олимпия ўйинларидан манфаатдор томонларга ёрдам кўрсатишни давом эттириш имконини беради. Бироқ ўзимизнинг хотиржамликка берилишимизга сабаб йўқ. Бу коронавирусдан кейинги дунё янги, жумладан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий даъватларга тўқнаш келмоқда. Шунинг учун биз 2020 йил Олимпия кун тартибини илгари суришимиз ва мослаштиримиз керак.

ИЖТИМОИЙ АҲВОЛ

Адолатли равишда коронавирусдан кейинги жамиятда соғлом аҳоли янада муҳимроқ роль ўйнашини тахмин этиш мумкин. Спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка катта ҳисса қўшади. ЖССТнинг тадқиқотлари буни юқумсиз бўлмаган касалликларга нисбатан ҳайратга соладиган натижалар билан намойиш этган бўлса, коронавирус инқирози саломатлик билан боғлиқ соғлом вазият юқумли касалликлардан холи бўлишга ёрдам беришидан сабоқ беради. Шунинг учун спорт ва жисмоний фаоллик соғлом жамият учун энг арзон восита ҳисобланади. ХОҚ буни янада равшан намоён этиш учун яқин орада ЖССТ билан ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолайди. Биз инклюзивлик ва интеграция учун спортнинг аҳамиятлигини таъкидлашимиз мумкин. Баъзан спорт одамларни уларнинг ижтимоий, сиёсий, диний ёки маданий келиб чиқишидан қатъи назар бирлаштирадиган фаолиятнинг ягона тури ҳисобланади. Спорт – бу жамиятни ўзаро боғлайдиган елимдир. Бундай инклюзивлик акс ҳолда чуқур парчаланадиган жамиятлар учун янада муҳимдир. Шунингдек, бизнинг кибер спорт билан муносабатларимизда ижтимоий масофа сақлаш нимани англатиши тўғрисида ўйлаб кўришимиз керак. Принципларимизни сақлаб қолган, Олимпия қадриятларига нисбатан “қизил чизиқ”ни ҳурмат қилган ҳолда биз барча манфаатдор томонларга янада шошилинч равишда “ўз спортининг электрон ва виртуал шаклларини бошқариш масаласини кўриб чиқиш ва ўйинлар ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиш”га (2019 йил 7 декабрдаги олий даражадаги 8-Олимпия учрашуви декларацияси) ҳаракат қилмоқдамиз. Айрим ХФлар масофада туриб мусобақалашишни ташкил этиб, катта ижодий ёндашувни кўрсатди. Биз бундан кейин ҳам бундай қадамларни мустаҳкамлашимиз ва бу янги вазифани ҳал этиш ҳамда янги имкониятлардан фойдаланиш бўйича биргаликдаги ишчи гуруҳини рағбатлантиришимиз керак.

ИҚТИСОДИЙ ТАЪСИР КЎРСАТИШ

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳозирги инқироз узоқ давом этиши ва чуқур иқтисодий инқирозга олиб келиши шубҳасиз. Бунинг оқибатлари турли мамлакатларда спорт учун учун ҳар хил бўлиши мумкин. Бу кўп жиҳатдан ҳукуматларнинг уларга иқтисодиётни тиклаш учун тақдим этиладиган молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида гап кетганда спортнинг улкан ижтимоий капитал сифатидаги ролига қандай аҳамият беришларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Шунинг учун биз ҳукуматлардан спортнинг соғлиқни сақлашга қўшаётган улкан ҳиссаси, унинг инклюзивлик, ижтимоий турмуш ва маданият учун аҳамияти, шунингдек миллий иқтисодиётлар учун муҳим ролини ҳисобга олишни қатъий сўрашимиз керак. Масалан, яқинда Европадаги тадқиқотлар спорт ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизига ҳиссасини қўшишини кўрсатди. Бу спортнинг иқтисодиётнинг янада анъанавийроқ соҳаларидан ҳам муҳимроқ эканлиги далолатидир. Ана шу тадқиқотларда Европада иш жойларининг деярли уч фоизи спорт билан боғлиқлиги аниқланди. Шунинг учун спорт йирик иш берувчи ҳисобланади. Бу бошқа кўпгина тадқиқотлар каби спорт фақат ижобий ижтимоий роль ўйнабгина қолмасдан, жаҳоннинг инқироздан чиқаришда ёрдам кўрсатишда иқтисодий аҳамиятга ҳам эга эканлигини кўрсатмоқда. Биз муаммонинг бир қисми эмасмиз. Биз қарор қабул қилишнинг қисми бўлишимиз мумкин. Бунга эришиш учун ҳукуматлар спортни ўзларининг иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурларига қўшишлари керак. Бироқ кўпчилик спорт тадбирлари учун жамиятнинг барча қатламларига бўлганидек, ҳамма нарса аввалгидек бўлмайди. Бевосита шунинг учун ХОҚ Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмиталари маблағларини янада тежаш имкониятларини яратиш учун 2020 йил Олимпия кун тартиби ислоҳотларини “Янги Нормалар” билан барқарор ва асосланган қилиши керак. Бу янги чоралар Олимпия ўйинларида барча манфаатдор томонларга янада чекланган таъсир ўтказишга олиб келиши керак. Умуман, Олимпия ҳаракати учун спорт тадбирларини, эҳтимол янада диққат билан кўриб чиқишимизга тўғри келади. Биз бу ҳақда аввалги Олимпия саммитларида гапирган эдик. Барча манфаатдор томонларга, шу жумладан МОҚ, ХФ ва Ташкилий қўмиталарга бу масалада янада жипслашишлари талаб қилиниши мумкин.

СИЁСИЙ ОҚИБАТЛАР

Камида жаҳоннинг айрим қисмларида кўпроқ миллатчилик, кўпроқ протекционизм ва бунинг оқибатида катта сиёсий қарама-қаршиликни кўришимиз мумкин. Бу ўринда бизнинг бирдамлик, тинчлик, бир-бирига ва глобал спорт қоидаларига ҳурматдан иборат Олимпия қадриятларимизни таъкидлашимиз керак. Яшаб ва бирдамликни мустаҳкамлаб, биз халқаро ҳамкорликдаги ўзаро ҳурмат яккаланишга қараганда яхшироқ ва янада адолатлироқ натижалар беришини кўрсатишимиз мумкин. Биз ҳаммамиз Олимпия ўйинлари бутун халқаро ҳамжамият томонидан “бизнинг бутун турфалигимизда инсониятнинг бирдамлиги” сифатида қўллаб-қувватланишига эга бўлиши учун, Олимпия ўйинлари ҳамма учун бирор камситишсиз кўприклар ўрнатиши ва шунинг учун Олимпия ўйинлари ноёб спорт, маданий ва ижтимоий тадбир сифатида қандайдир сиёсий ёки бошқа турли келишмовчиликлар билан чегараланиши керак эмас.

ОЛҒА ЙЎЛ

Умид қиламанки, ушбу ғоялар билан кенг қамровли мунозаралар учун ўз ҳиссамни қўша оламан. Шунинг учун биз 2020 йил Олимпия кун тартибига нисбатан қилгандек, ХОҚ Ижроия қўмитаси ва ХОҚ сессияси раҳбарлигида кенг маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф этамиз. Биз учун Олимпия ўйинларини ҳадя қилган қадимий юнонлар ҳар бир инқироз орқали янги имкониятлар пайдо бўлишидан хабардор бўлганлар. Келинг, ана шу инқироздан аввалдагидан кучлироқ бўлиб чиқиш учун бирдамлик ва ижодни ишга солиб, ушбу имкониятдан фойдаланайлик. Коронавирусдан кейинги дунё учун спорт керак ва биз уни шакллантиришга Олимпия қадриятларимиз билан ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.