Rowing & Canoe

Дўстлар! Ҳар доимгидек – режали машғулотларни давом эттирамиз! Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш (Rowing & Canoe) федерацияси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда онлайн-машғулот намойишини ўтказди.

Академик эшкак эшиш бўйича терма жамоа мураббийи Шугуров Дмитрий Владимирович машғулотнинг намунавий кўргазма қисмини ўтказди, шундан сўнг спортчилар машғулотларни давом эттиришди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов мураббийлар штабининг профессионаллиги ва спортчиларнинг шижоатини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у йигитларнинг бўлажак мусобақалардаги ютуқларига катта умид билдирди.

Миллий олимпия қўмитаси барча спортчиларни келгусида ишлашда давом этишга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва мунтазам жисмоний машқлар қилишга чорлайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдирди.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!