«Ҳозир асабларим яланғоч»

Таниқли скрипкачи, дирижёр, СССР халқ артисти ва Халқаро мусиқа уйи президенти Владимир Спиваков истиқболдаги сезиларли қийинчиликларга қарамай, гўзалликка интилиш сусаймаслигига ишонади.

Уйида қандай қилиб карантинни ўтказаётгани, мусиқа оламида ўзгаришлар ва жамиятдаги бошқа қизиқарли мавзулар ҳақидаги фикрлари ифодаланган Спиваков интервьюсини ўқинг.

– Владимир Теодорович, ҳозир қаерда яшаяпсиз ва нима билан машғулсиз?

– Ўз-ўзини изоляция қилишнинг бошиданоқ Сати ва мен (Сати Спивакова – актриса, дирижёрнинг рафиқаси – «Известия») Москвадаги квартирамизда яшаяпмиз, чунки бизда ҳеч қачон шаҳар четида уйимиз бўлмаган. Ўзимни формада ушлаш учун янги асарларни ўрганаман, аввалги ёзувларни монтаж қиламан. Мен овоз режиссёрига телефон орқали нимани хоҳлашимни тушунтираман: динамикаси бир хил эмас, оркестрдаги муҳим овоз у ерда кўрсатилмаган . . . Бу нарсалар жуда нозик.
Шуниси ҳайратланарлики, сиз билан гаплашиб турган пайтимизда, дераза ортида «қорли баҳор жўш урмоқда». Бу, албатта, ажойиб.

– Мусиқачилар вазиятни қандай қабул қилишади?

– Жуда зерикдим, жуда. Биз оркестрда мутаассир муносабатда бўламиз. Мен нафақат ажойиб мутахассислар, балки ажойиб одамларни тўплаганман.

– Турмуш тарзингиз ўзгардими? Ўқилмаган нарсаларни ўқиш, вақт тополмаган фильмларни кўриш имконияти туғилдими?

– Мен жуда кўп турли хил адабиётларни ўқидим, фильмларни ва ҳатто тасаввур қилинг, сериалларни ҳам кўрдим, анчадан бери бунга вақт йўқ эди. Менга жуда ёққан сўнгги сериаллар бу – «Ёш дада» ва «Янги дада». Барча серияларни кўриб чиқдим. Бу мен учун кашфиёт эди.

– Мусиқа тинглашга одатланмадингизми? Энди ҳар куни онлайн ҳолатда янги опералар, концертлар трансляция қилинмоқда.

– Мен атрофни ёзувлар ва трансляциялар қуршаб олганлиги туфайли одамлар жонли мусиқа тинглашни рад этишади, деб ўйламайман. Aксинча. Ҳақиқий санъатга эҳтиёж фақат ортади ва қалб учун бу жуда зарурдир. Айниқса, қийин пайтларда.

– Буюк файласуф!

– Ҳа. У шундай деди: «Aгар жоҳиллик дарёлари устига кўприклар қурсак, бу дарёлар ўз йўналишини ўзгартириши мумкин». Одамлар бу чуқур ўхшатиш ҳақида бироз ўйлаб кўришсин.

– Кўпчилик, дунё бошидан кечираётган синовлар нарсаларга қарашларни тубдан ўзгартиради. Уларни ўз ҳаётларига бошқача қарашга мажбур қилади, дейишяпти. Сизда шунга ўхшаш нарса борми?

– Aлбатта. Кўп нарсаларга муносабатимиз ўзгаради. Бир-бирига ҳам. Ўзимнинг ҳиссиётларимнинг кучайишини ҳис қилдим. Менинг асабларим энди яланғоч.

– Яхши ёки ёмонми?

– Санъат учун яхши.

Манба: https://iz.ru/1002210/sergei-uvarov/u-menia-seichas-nervy-ogoleny