Бизнинг 4-онлайн-учрашув

Дўстлар, Миллий олимпия қўмитаси жамоасининг тўртинчи онлайн учрашувидан видеони сиз билан баҳам кўришдан мамнунмиз. Бугунги учрашувимиз ўзгача кечди, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ёдгор Саъдиев видео-конференциямизга мамнуният билан қўшилди.

Дўстона учрашувимизни Миллий олимпия қўмитасининг Ишлар бўлими бошлиғи Хайриддин Рафиқов бошлаб берди.
Азиз меҳмонимиз, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ёдгор Саъдиев Олимпиада ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Миллий Олимпия Қўмитаси барча жамоаларни ҳамжиҳат ва бирдам бўлишга чақиради, ҳатто масофадан бўлса-да, бир-бирларини йўқлаб туришга чақирди, айни шароитда ҳам барчамиз ҳамкасб ва дўст бўлиб қоламиз!