Баҳромжон Газиев: “Атлетларимиз 1 ойда яхши спорт формасига кириб олиши мумкин”

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин кунларида яна бир янги лойиҳани ишга туширмоқда. «Онлайн интервью» рукни остида бериб бориладиган мазкур дастурда ўзбек спортига оид қизиқарли маълумотларга эга бўласиз.

Бу борада дастлабки суҳбат Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси, йилқичилик ва от спорт федерацияси раисининг ўринбосари Баҳромжон Газиев билан ташкил қилинди. Суҳбат давомида Б.Газиев мазкур спорт турларида атлетларимизнинг айни пайт қандай шуғулланишаётгани, спорт формаларини тиклаб олиш учун қанча вақт талаб қилиниши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ушбу видеолавҳада бу ҳақида батафсил билиб оласиз.