Масофавий иш ҳақида муҳим савол ва жавоблар

Коронавирус шароитида масофадан туриб ишлаш нафақат бундай сценарийга тайёрланмаган корхоналар, балки одамлар учун ҳам синов бўлди. Жамоавий масофавий ишни қандай ташкил этиш керак? Қандай хизматлардан фойдаланиш лозим? Ходимлар ва уларнинг ҳиссий ҳолатини қандай бошқариш керак?

Масофадан туриб ишлаш соғлиққа қандай таъсир кўрсатади?

Уйда ишлаш кўпчилик учун жиддий синовдир. Кўп жиҳатдан, бу жамоадаги психологик қулайликка, ходимлар ўртасидаги ишонч даражасига ва жонли мулоқотга боғлиқ.

Чатдаги ноформал суҳбатни рағбатлантиринг. Компания янгиликлари ҳақида ҳамма ҳам билиши учун гапиринг – одамлар жамоадан ажралиб қолмасликлари керак.

Иш жараёнини қандай ташкил қилиши лозим?

Aввал масофадан ишлашга дуч келмаганлар учун мантиқий савол туғилади: «Иш жараёнини қандай ташкил қилиш ва шахсий вақтни қандай режалаштириш керак?». Бунинг учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш кифоя:
– Иш кунингизни айнан бир вақтда бошланг.
– Кийининг. Пижама кишини ҳолдан тойдиради. Футболка ва жинси каби оддий кийим сизни ишга мослаштиради.
– Диванда эмас, столда ишланг. Бу диққатни жамлашга ёрдам беради.
– Тез-тез видеосуҳбатлар уюштиринг. Бу иш жараёнини рағбатлантиради, вазифаларни тўғри режалаштиришга ёрдам беради. Ўз-ўзини изоляция қилиш режимида ҳамкасблар билан алоқа қилиш ҳеч қачон ортиқча бўлмайди.
– Вазифалар жадвалини киритинг. Кўп усуллар – қадрдон эски блокнотдан тортиб, Google ёки SCRUM-усул тақвимгача. Aммо кун учун қилинадиган ишлар рўйхатини тузиш ва бажарилганларини ўчириб бориш керак.
– Иш вақти давомида ишлаш. Кунлик вазифаларни тўғри тақсимлашда сизга ёрдам беради.

Уйда ишлаш ходимларнинг иш унумдорлигига таъсир қиладими?

Бугунги кунда компаниялар ходимларини назорат қилиши анча қийин. Бироқ, кўпчилик учун уйда ишлаш анча қулай: йўлда вақт ва асабларни кетказишнинг ҳожати йўқ, иш жойини иложи борича қулай тарзда жиҳозлашингиз мумкин, офис ишларидан кўра камроқ чалғитувчи омиллар мавжуд (ҳамкасблар билан бирон бир нарса тўғрисида гаплашиш, доимий кофе танаффуслари, ширинликлар ейиш ва чекиш танаффуслари). Aлбатта, агар оилада болалар бўлса, унда уйда чалғитишлар бўлади, аммо бу ерда оила билан музокара қилишни ва ишда эканлигингизни тушунтиришни ўрганиш жуда муҳимдир.

Келажакда жамоалар ва ташкилотларнинг ҳаракатлари қандай ўзгаради?

Бугунги вазият имкониятларимизга таъсир кўрсатмоқда. Ташкилотлар, жамоалар ва одамлар онлайн платформалар орқали ишлашга ўтдилар. Уларнинг аксарияти ҳар доим мижозлар ёки кадрлар эътиборини ошириш учун буни синаб кўришни хоҳлашган. Одамлар ушбу ишнинг янги форматига ўтишлари даргумон. Бироқ тўпланган тажриба барчанинг имкониятларини кенгайтиради. Aхир, бугунги кунда келажакда фойдали бўлиши мумкин бўлган маълум кўникмаларни оламиз ва ривожлантирамиз.

Келинг, виртуал учрашувлар ҳақида гапирайлик.
Жамоавий видеоконференциялар ишингизни тартибга солишга ва пульсни кузатиб боришга ёрдам беради. Онлайн учрашувларни қандай ўтказиш керак? Учрашувнинг мақсадини аниқ баён қилиш, кун тартибини юбориш, одамларни қўнғироққа тайёрлаш ва ҳоказо.

Баъзи аниқ асосий қоидаларни жорий этиш тавсия этилади. Иштирокчиларга хатти-ҳаракатлар ҳақида кичик эслатма юборинг. Масалан, «Учрашувлар пайтида хушмуомала бўламиз, телефонларни ўчирамиз, электрон почталарни текширмаймиз ва бошқа ишларга чалғимаймиз». Aгар уни ўтказиш имкони бўлса, видеоконференцияларни тавсия қиламиз. Одамлар бир-бирини кўришганда, бу уларнинг муносабатини яхшилайди.

Манба: https://hbr-russia.ru/