Юқори сезгирлик: уни қандай ривожлантириш керак?

Юқори сезувчанлик нима? Биринчидан, агар хулқ-атвор белгилари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу тажовузга, рақобатга, шунингдек, ёрқин эмпатик фазилатларга нисбатан ўзига хос «нозик» муносабатдир. Бундай одамлар, қоида тариқасида, янада раҳмдил, эмпатияга мойил, санъат билан шуғулланишда муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, одамларга бевосита ёрдам беришга мойил касб соҳиби бўлишади.

Энг қизиғи шундаки, бу унчалик ўзига хос хусусият эмас, балки боланинг ҳаёти давомида ўтмаслашган хусусиятдир. Келинг, уни қандай сақлаб қолишни билиб олайлик!

Биз ҳузур-ҳаловат ва мувозанатни топишга ёрдам берамиз

  • Нафас олиш орқали медитация қилинг: болангизга нафас олиш ва чиқариш пайтида 5 тагача санашни ўргатинг. Бундан ташқари, нафас олиш ва чиқариш ўртасида 5 сония танаффус ҳам қилсин. Яъни, 5\5\5 циклига риоя қилсин. Бу ҳаловат топиши ва «ўз тўлқинига» қайтишга ёрдам беради.

 

  • Фарзандингизга онг ичида «комфорт ва хавфсизлик зонаси»ни яратишга ўргатинг. Ҳатто тасаввур олами ҳам унинг энг севимли нарсаси эканлигини билиб олсин. У ўзини тинч ва бахтиёр ҳис қиладиган жой – бу дала, унинг хонаси ва бошқа жойлар бўлиши мумкин. Бола кучли ҳиссиётни бошдан кечирадиган ҳолатларда – унга «осойишта жой»ни тасаввур қилишни ўргатинг. Кейин у тезда одатий ҳолига қайтиши мумкин.
  • Таълим нуқтаи назаридан – бола монотонлик билан ортиқча ишламасликка ҳаракат қилдиринг. Ўқув машғулотларини 20 дақиқали интервалларга «майдаламанг». Унга дам беринг.
  • Қўшимча машғулотлар ҳақида гап кетганда, ҳар доим гуруҳ фаолиятига устунлик беринг. Чунки «ўта сезгир» бола ҳам ўз «супер қудратини» ривожлантириб, жамиятда ҳаракат қила олишига ёрдам беради.
  • Ниҳоят, жисмоний фаолият билан боғлиқ ҳолда – ҳар машғулотлар доим «калтак остида» қилинмаслигига ишончи ҳосил бўлсин. Бола машқларни яхши кўриб бажариши керак. Aгар секциялар унга мос келмаса, мустақил машғулотларга ўтинг! Сайр ва бадантарбияни биргаликда қилишингиз мумкин!

 

Оддий маслаҳатларга риоя қилинг ва болангизни ўз ҳолича асраб қолишга ёрдам беринг!