МОҚ жамоасининг учинчи онлайн учрашуви!

Дўстлар! Биз, Миллий Олимпия Қўмитасининг аҳил жамоаси ZOOMдаги учинчи онлайн учрашувимиздан видеони баҳам кўришдан мамнунмиз! Бу барчамиз учун чиндан ҳам ёқимли воқеа бўлди! Бугун биз молия-иқтисод департаментининг касбий фаолияти тарихини тингладик. МОҚ молия-иқтисодий бўлимининг бош ҳисобчиси Иброҳим Қосимов яхши бухгалтер қандай фазилатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида гапириб берди. МОҚнинг молия-иқтисод департаменти директори Жамол Холбоев эса муҳаррир ва режиссёрсиз мустақил равишда ўзи тайёрлаган мамлакатимиз спорти ҳақида видеороликни намойиш этди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шоабдураҳмонов талабалик давридаги хотиралари билан ўртоқлашди. Aнъанага кўра, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари учрашувни дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳақидаги руҳлантирувчи сўзлар билан якунлади. Миллий Олимпия Қўмитаси барча жамоаларни бирдам ва ҳамфикр бўлишга чақиради. Барчасини биргаликда енгиб ўтамиз!