Шоабдураҳмонова Равшана

Дўстлар, ёш спортчилар турли хил машқларни бажарган видеоларини биз билан баҳам кўрадилар! Бугун сизга 10 ёшли Шоабдураҳмонова Равшанани таништирамиз. Шу ёшида Равшана Германия, Люксембург, Италия, Малайзия, Таиланд, Қозоғистон, Қирғизистон, БAAда ўтган бадиий гимнастика бўйича кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, турли халқаро мусобақалар совриндорига айланди.
Шундай иқтидорли спортчиларни кўриб, биз мамлакат спорт келажаги ишончли қўлларда эканлигига ишонамиз!