Ҳаммаси режа асосида!

Ҳаммаси режа асосида! Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан ҳамкорликда онлайн машғулот ўтказди.

Тошкент шаҳар терма жамоаси бош мураббийи Зиёдулла Aбдуллаев қизғин машғулот олиб борди ва йигитлар билан ҳамла қилиш ва ташаббусни қўлга олиш техникаси устида ишлади. Машғулотдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов спортчиларга ғайрат-шижоати ва профессионаллиги учун миннатдорчилик билдирди.

Видеоконференция спортчи ва мураббийлар билан анъанавий жамоавий мунозара билан якунланди. Ҳозир қандай қийинчиликлар мавжуд, уларни ҳал қилиш самарали усуллари қандай? Энг муҳими, ўзини ўзи изоляция қилиш ва карантин шароитида ўқув жараёни қандай модернизация қилинади? Шу масалалар муҳокама қилинди.
Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!