Пандемия даврида глобал инқирознинг хусусиятлари

Сўнгги ўн йил ичида коронавирус сингари эпидемиялар юз минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлди. Aммо уларнинг бирортаси ҳам ҳукуматларнинг бундай фаол реакциясини, оммавий ахборот воситаларининг шов-шувини ва кескин сиёсий ҳаракатларни келтириб чиқармади. Иқтисодий жараёнлар кўплаб мамлакатларда бир вақтнинг ўзида тўхтамади ва ҳаёт тарзи деярли ўзгармади.

Ҳозирги кунда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони қарийб 2 миллион кишини ташкил этади, улардан 120 мингдан ортиғи вафот этган ва атиги ярим миллиони тузалиб кетган. Бундай йўқотишлар бизни бефарқ қолдирмайди ва рақамлар даҳшатли кўринади. Бироқ, дунёда ҳар йили 800 мингдан ортиқ одам кўмир ёқиш оқибатидан заҳарланиб ва яна 3 миллион киши ҳаво ифлосланишидан нобуд бўлишига жуда кам одамлар эътибор беришади. Илмий ҳамжамиятнинг тор доирасидан ташқари, бу бошқаларда ҳеч қандай ташвиш туғдирмайди.
Шу билан бирга, 2020 йилда яқинлашаётган жаҳон инқирози аллақачон Иккинчи Жаҳон уруши давридаги таназзул билан таққосланмоқда. Пандемиянинг тез тарқалиши ваҳима қўзғатди, хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилди ва, эҳтимол, бутун дунё ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди.

Хўш, яқинлашиб келаётган инқирознинг ўзига хослиги нимада?

COVID-19 пандемияси инсоният қадриятларини сақлаб қолиш учун иқтисодий ўсишни онгли равишда тўхтатган тарихдаги биринчи инқироздир. Аввало, унинг энг асосий сабаби илк бор одамларни катта йўқотиш хавфи бўлган. Ушбу иқтисодий инқироз мутлақо техноген деб ҳисобланади, чунки у иқтисодий жараёнлар билан эмас, балки сиёсий қарорлар билан юзага келади. Бундан ташқари, даромад даражаси ва сиёсий режимлари турлича бўлган ўнлаб мамлакатлар ихтиёрий инқирозни бошқаришни қўллаб-қувватладилар.

Пандемия давридаги инқироз кўп нарсаларни тўхтатиш ва қайта кўриб чиқиш учун яхши имкониятдир ва шу билан бирга кейинги ривожланиш йўлларини аниқлайди. Масалан, иқтисодий ўсишни ҳар қандай йўл билан тиклаш, ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига эътиборни қаратиш лозимми ёки бошқа ривожланиш йўналишларини ҳисобга олиш керакми? Саволлар кўп ва уларнинг барчаси бугунги кунда очиқ қолмоқда.

Манба: https://www.vedomosti.ru/opinion/articles/2020/04/17/828326-dolzhna