Спортчиларимиздан миннатдорчилик!

Бутун дунё шиддатли коронавирус пандемиясини бошдан кечирмоқда. Карантин ва ўзини ўзи изоляция қилиш ҳаётимизнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатди. Спорт учун бу жуда ҳам мураккаб. Мусобақалар бекор қилинди, спортчилар ноодатий шароитда машғулотларни ўтказишга мажбур бўлишади.
Ушбу қийин даврда Миллий олимпия қўмитаси ва барча спортчилар карантин даврида спортга кўрсатилаётган ғамхўрлиги ва ёрдами учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирадилар.
Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!