Бизнинг онлайн-мулоқот

Дўстлар! Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин қоидаларига қатъий риоя қиляпти ва бошқалар сингари масофадан ишлаш форматига ўтди. Бундай шароитда ҳамкасбларимизни ва улар билан кунлик учрашувларни соғинаётганимизни англадик. Қарор унча кўп куттириб қўймади. Жамоа билан баҳс-мунозарадан сўнг, ўзаро дийдорлашиб, онлайн мулоқот ташкил қилдик :). Биз қизиқарли ва дўстона суҳбатлар ўтказдик, янгиликларимиз билан ўртоқлашдик, баъзи ҳамкасбларимиз ўзларининг шахсий изоляцияси даврида ривожлантираётган севимли хоббиларини намойиш этдилар. Ҳамма ҳамкасбларини яна бир бор кўриш ва бир катта оила сифатида суҳбатлашиш имкониятидан мамнун эди. Биргаликда бу ажойиб янги анъана давом эттиришга қарор қилинди.

Сизга ҳам ҳаракат қилишни маслаҳат берамиз:)

Соғлом бўлинг ва карантин қоидаларига риоя қилинг!