Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси онлайн-машғулот

Бугун янги кун, бу янги онлайн-машғулот демакдир 🙂
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббусига қўшилди.
Тетиклаштирувчи машғулотдан сўнг, ҳамкасблар карантин даврида спортчиларни қийинчиликлардан сақлаш масаласини муҳокама қилишди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Р. М. Шоабдураҳмонов спортчиларнинг ўз-ўзини изоляция қилиш режимида машғулотларни мустаҳкамлаб бориш бўйича таклифларини диққат билан тинглади, мураккаб синов даврида машғулотларни қолдирмаётганлиги учун миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон велоспорт жамоаси таклифларини кўриб чиқишга ваъда берди.
Миллий олимпия қўмитаси барча спортчиларни келгусида машғулотларни давом эттиришга, соғлиғига аҳамият беришга ва мунтазам жисмоний машқларни бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ўз уйларида шуғулланиш учун куч топаётгани ва улар учун ноодатий шароитга сабр-ток,атда бўлгани учун ташаккур билдирди.
Биргаликда биз ҳаммасини енгамиз!