Ўзбекистон WКF Карате федерацияси онлайн тренинг

Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фойдали анъанани йўлга қўйишмоқда. Бугун яна Ўзбекистон WКF Карате федерацияси билан биргаликда онлайн тренинг бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган онлайн тренингни ҳозирда ўз ватани Эронда бўлиб турган мураббий Шаҳаб Султони олиб борди. Машғулотдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов спортчиларга меҳнатлари, касбларига муҳаббат, улар синовли шароитларда машғулотларни ўтказишга тайёр турганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Шаабдурахманов Р.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Султанов Ш. Ф. билан биргаликда спортчиларимизнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва карантин шароитида тайёргарлиги учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича келгуси қадамларни муҳокама қилишди. Миллий олимпия қўмитаси барча спортчиларни келгусида машғулотларни қунт билан давом эттиришига, соғлиғига жиддий эътибор қаратишга ва мунтазам жисмоний машқлар қилиб туришга чорлади. Шунингдек, уй шароитида чидам билан, улар учун ноодатий шароитда шуғулланаётгани учун барча мураббий ва спортчиларга миннатдорчилик билдирди. Биргаликда биз ҳаммасини енгамиз!