Фарзандингиз ёки набирангиз қўли билан тайёрланган таомдан мазали яна нима бўлиши мумкин?

Фарзандингиз ёки набирангиз қўли билан тайёрланган таомдан мазали яна нима бўлиши мумкин?

Бизнинг ёш ҳамюртимиз, “Бек” мактабининг 4-“а” синф ўқувчиси Ўткирбек Юлдашев тайёрлаган уй пиццаси видеолавҳасини томоша қилинг ва рецептини ёзиб олинг.

Хўш, нима қилиш керак?

• Қатламали хамирни ёйинг ва таъбингизга қараб масаллиқ қўшинг (бу: зайтун, бодринг, кўкатлар бўлиши мумкин).
• Хамирни устига кетчуп суриб, тўғралган сосискани устига сепинг ва кейин помидорни яхши ёйиб чиқинг.
• Тайёрланган қисмини консерваланган жўхори билан безанг ва жараённи майдаланган пишлоқ билан тугатинг.
• Печга 30 дақиқага қўйинг ва … пиццангиз тайёр.

Ёқимли иштаҳа!