Севимли таом фойдали бўлади, қомат бузилишига таъсир қилмайди!

 

Севимли таом фойдали бўлади, қомат бузилишига таъсир қилмайди!

Шулардан бири парҳезли сирник (творог, ун ва тухумни қориб тайёрланган овқат).
Бугун сизларга Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг шифокори ва овқатланиш бўйича мутахассиси тавсияси билан уни тайёрлаш рецептини баҳам кўрамиз.

Бизга қандай масаллиқлар керак?

• творог 5% – 200 грамм;
• тухум – 1 дона;
• сариёғ (анъанавий);
• шакар пудраси – 1 ўлчов қошиғи;
• буғдой ёрмаси – 1 ош қошиқ.

Қандай тайёрланади?

1. Пишириладиган пишлоқни ўлчаб олинг, сўнгра 1 ош қошиқ буғдой ёрмаси ва битта тухум қўшинг.

2. Икки чой қошиқ шакар эквивалентига тенг шакар пудраси қўшинг ва қуюқлашгунча аралаштиринг.

3. Пишириқни қўйишдан олдин қоғоз тўшанг ва пишлоқ печда куймаслиги учун уни сариёғ билан ёғланг.

4. Бир хил ўлчамдаги ва қалинлиги тахминан 1-1,5 см бўлган сирникни ҳосил қилинг, сўнгра уларни бир-биридан бир оз масофада това қоғози устига теринг ва печга қўйинг, 20-25 дақиқа давомида 180 даража қиздиринг.

5. Тайёр бўлгунча пиширинг.

P.S. Таркибида кам ёғли сметана билан парҳезли сирник янада мазали бўлади.

Ёқимли иштаҳа!