Федерацияларимиз шифокорлари ҳам коронавирусга қарши курашда самарали меҳнат қилишмоқда

Барчамизга маълумки, ҳозирда бутун дунёга коронавирус пандемияси хавф солмоқда. Афсуски, ушбу вирус юртимизни ҳам четлаб ўтмади.

Замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш шифокорларимиз ҳозирда ушбу пандемияга қарши курашга сафарбар қилинган. Шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилаётган махсус карантин зоналарида ҳамюртларимизнинг саломатлиги учун кураш олиб боришмоқда. Шундай синовли кунларда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган шифокорлар ҳам қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. Улар орасида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси диетологи, тиббиёт фанлари номзоди Гўзал Тошматовани ҳам учратиш мумкин. Гўзал Тошматова ҳам юртимиздаги минглаб шифокорлар каби ҳамюртларимиз саломатлиги йўлида кечаю кундуз меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси коронавирусга қарши курашда меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, миллий гвардия, ички ишлар ходимларига жамоат тартибини сақлаш ва халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган хизматлари учун чексиз миннатдорчилик изҳор қилади.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!