Келинг, бадантарбия қиламиз!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин кунларида зерикмаслигингиз учун барча чораларни кўради. Уйқудан турдингизми? Келинг, кўтаринки қўшиқ билан биргаликда бадантарбия қиламиз. Зеро, ҳар қандай касаликка қарши курашда жисмоний машқлар муҳим роль ўйнайди. Айнан соғлом одамда юқори иммунитет шаклланади ва ҳар қандай касалликка чап беради.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!