Пандемиянинг стартаплар бозорига таъсири

Startup Genome – бу бизнес стартаплар соҳасида маркетинг тадқиқотларини олиб борувчи ташкилот.

Ўтган ҳафта компания коронавирус келтириб чиқарган молиявий инқироз шароитида уларнинг экотизими ҳолати тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унда Startup Genome компанияси COVID-19нинг бутун дунё бўйлаб бизнесга таъсири тўғрисида бир қатор материаллар тақдим этди.

Статистикага асосланиб айтадиган бўлсак, инқироз Хитой иқтисодиёти, шунингдек, Осиё кўп мамлакатларига таъсир кўрсатди. Ушбу бозорларда венчур битимлари сони 50-57% га камайди. Хитойга ўхшаш вазият деярли бутун дунёда, иқтисодий кўрсаткичларда бироз фарқ билан содир бўлмоқда. Битта истисно – бу Европа, бу ерда бозорда стартапларни молиялаштириш 2020 йил бошидан бери 8 фоизга кўпайди.

Ҳозирги вақтда тадқиқотчилар, агар йил охирига қадар депозитлар сони глобал пасайиши шу зайлда давом этса, стартаплар 28 000 000 000 долларгача сармояни йўқотиши тахмин қилинмоқда. Тарихий ўхшашлик сифатида ҳисоботда 2000-2001 йиллардаги «дотком пуфакчасининг портлаши» («Дотком пуфаги» – бу 1995 йилдан 2001 йилгача мавжуд бўлган иқтисодий қабариқ) ва 2007 йилдаги молиявий инқироз каби олдинги жаҳон инқирозлари мисоллари келтирилган. Бунда нақд инвестициялар ҳажмининг пасайиши 21,6% дан 29,3% гача бўлган. Оқибатларидан халос бўлиш учун 1 йилдан 3 йилгача бўлган инвестиция маблағлари талаб қилинади.

Инқироз даврида битимлар ҳажми жиддий равишда пасайган бўлса ҳам, доимий равишда молиявий ёрдам олган компаниялар сони кўпайди. Бу инқироздан омон қолган тадбиркорлар пандемия даврида юқори ривожланиш истиқболлари туфайли инвесторларни жалб қилишда давом этишлари мумкинлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Startup Genome компанияси ходимлари бундай инқироз даврида стартаплар одатдагидан кўпроқ иқтисодга муҳтож эканлигига рози бўлишди. Масалан, Airbnb асосчилари турар-жой ижараси учун бекорга пул тўламаслиги учун бир компанияни очишди. Шунингдек, Fortune 500 компаниясининг ярмидан кўпи инқироз даврида ташкил этилган.

Манба: https://tproger.ru/news/startup-genome-covid-19-report/