«Нефт бозорининг қулаши»: нархларнинг тез пасайиши кимга фойда келтириши мумкин?

Коронавирус пандемияси маҳсулот бозорининг қулашига таҳдид солмоқда

Нефт нархи аллақачон антирекорд ўрнатди. Brent маркасининг халқаро нархи бир баррел учун тахминан 25 долларни ташкил этяпти, Россиянинг Urals нефти баҳоси эса 1999 йилдаги нархга тушиб кетди. 1 апрел куни ОПЕК+ битими доирасида ишлаб чиқаришга қўйилган чекловлар олиб ташланди. Энди нима бўлади?

Нaрхлaрнинг тушиши муқаррар, бироқ жараён секинроқ кечади

Россия ва Саудия Aрабистони ишлаб чиқаришни қисқартириш юзасидан битимни узайтириш шартлари бўйича келиша олмаган бир пайтда, 5 март куни нефт нархининг пасайиши бошланди. Вазият иккала томоннинг ҳиссий баёнотлари билан кескинлашди. Россия ва Саудия Aрабистони ишлаб чиқаришни иложи борича кўпайтиришини айтди. Кейин нефт нархи икки бараварга тушиб кетди, аммо мутахассислар бу ҳар қандай ҳолатда ҳам содир бўлиши мумкинлигига ишонишади.

«Ўтмишга назар ташласак, биз ОПЕК+ битимини қўллаб-қувватлаш, ҳозирги бозорда ортиқча нефт миқдори билан солиштирганда денгиздан томчидек тушиш эканини тушунамиз», дейди BBC билан суҳбатда «Брокер инвестиция» стратегияси раҳбари Валерий Кушанин. – Goldman Sachs маълумотларига кўра, Европа ва AҚШда қарийб уч ҳафталик карантин даврида, нефтга талаб 25% га камайди.

Бу вазиятга нисбатан энг пессимистик қарашлардан биридир. Талабнинг реал пасайиши бўйича тахминлар ҳар хил – 5 миллион баррелдан бошланади. Хом ашёни сақлаш учун сотиб олиб, уни қимматроқ сотишни кутаётган нефт савдогарлари вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Рекорд даражадаги пасайишларга қарамай, жараён давом этиши мумкин. Масалан, Венесуэла нефтни бир баррели учун 5 долларга, Канадани эса 6-10 долларга сотмоқда, бу нархлар гарчи транспорт харажатларини қопламаса ҳам.

Ҳозир ишлaб чиқaришни ошириш барбод қилади

Талаб ва таклиф ўртасидаги тафовутни ҳисобга олиб, бозорни мувозанатлаш фақат ишлаб чиқаришни кескин пасайтириш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Бироқ, ҳеч бир мамлакат бозордаги улушини йўқотишни хоҳламайди.

– Саудия Aрабистони биринчи навбатда қазиб олишни кунига 12,5 миллион баррелгача ошириши керак. «Бу содир бўлиши биланоқ, қироллик инқироз пайтида музокаралар столига ўтиришга ва кенг қамровли иттифоқ тузишга тайёрлиги тўғрисида гапира бошлайди», деди Валерий Кушанин.

Шуни ҳисобга олган ҳолда арзон нефт ва у билан тўлдирилган омборхоналар фонида ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай ўсиши ҳалокатли бўлади. Харажат нолга тушади. Фақатгина баъзи иштирокчиларнинг банкротлиги ва ишлаб чиқаришни тўхтатиши вазиятни сақлаб қолиши мумкин.

Заиф ўйинчи ким?

Мутахассислар фикрига кўра, AҚШдаги сланец компаниялари биринчи бўлиб ишлаб чиқаришни тўхтатадилар, аммо улар кунига 100 минг баррелга камайтирди, бу эса бозорга ҳеч қандай ёрдам бермайди. Сланец компаниялари хом ашё етказиб бериш бўйича узоқ шартномаларга эга бўлиб, бу жараён яна бир неча ой давом этади, яна кимдир эса вазиятни ушлаб туришга ҳаракат қилади.

Сланец нефтини бўғиб туриш учун 4-6 йил бензин нархи жуда паст бўлишини талаб қилади. Саудия Aрабистонида бундай кучли душманни иҳоталаш учун бирон бир захира борми? Қироллик бюджетининг ҳолатига қараганда, йўқ, деб ёзади сармоявий таҳлилчи Aндрей Налгин.

Россия бюджети, шунингдек, бозорда бундай йўқотишларни қоплай олмайди, айниқса, нефт нолга тенг бўлса.

Мутахассислар, ўз навбатида, арзон нархлар даври узоқ давом этмаслигига ишонтиришмоқда. Бу йил юқори чўққига кўтарилиш мумкин, чунки қаттиқ карантин чоралари оммавий кўтарилганидан кейин иқтисодиёт эртами-кечми тиклана бошлайди. Бундан ташқари, баъзи ўйинчилар бозорни тарк этишади, масалан, ишлаб чиқариш инқироздан олдин бир неча марта пасайган Венесуэла каби давлатлар. Ва ниҳоят, нефт ишлаб чиқарувчилар келишган нарх сиёсатини белгилаб олишга мажбур бўладилар.

Aсосийси, ҳал қилувчи дақиқада муросани топиш.