Алишер Усмонов ажратган маблағ қандай сарфланмоқда?

Таниқли тадбиркор ва меценат, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ва ҳамюртимиз Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш йўлида 20 миллион АҚШ доллари ажратди. Ушбу маблағ Тошкент вилояти Зангиота туманида шифохоналар қуриш ва уларни энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш учун “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фонди ҳисобига йўналтирилган. Биз ушбу қурилиш жараёнининг бир қатор лаҳзаларини Сиз билан улашмоқчимиз.

 

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!