Келинг, эслаймиз! Ўзбекистонда «Olympic day-2019»

Бутун дунё бўйлаб катта шодиёна билан нишонланадиган Олимпия куни 2019 йилда ҳам юртимизда ўзгача шодиёна билан нишонланган.

6 июль куни муҳташам “Ҳумо арена” муз саройида бўлиб ўтган асосий байрам тадбири минглаб инсонларни спорт олдида яна бир бор жипслаштирди. Юртимизда ўтказилган ушбу спорт тантанасидан тайёрланган видеоролик Халқаро Олимпия қўмитасига ҳам жўнатилди. Ташкилот раҳбари Томас Бах эса ютимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган улкан ислоҳотларга юқори баҳо берди ва бу ҳақидаги ўз фикрларини ХОҚнинг ҳафталик журналида чоп эттирди.