Коронавирус қандай тарқалади – унга қарши қандай курашиш мумкин?

Стэнфорд университети Тиббиёт бўлими коронавирус COVID-19 ёйилиши ҳамда унинг тарқалишига қарши энг самарали кураш усулларини тушунтирувчи анимацион видеони эълон қилди.

Унинг муаллифи Стэнфорд университети Саломатлик таълим ташвиқоти бошқармаси директори, Педиатрия бўйича клиник ассистент профессори Мая Адамдир.

Видеонинг ўзига хослиги шундаки, компьютер графикаси ёрдамида ишланган қисқа метражли картина сўзсиз, изоҳсиз бутун дунёни ташвишга солиб турган вируснинг юқиши ва унинг тарқалишига қарши кураш йўлларини содда, барча тушунадиган шаклда изоҳлайди.

Манба: Stanford Medicine, kun.uz