Бизнинг спортчиларни ҳеч нарса тўхтата олмайди!

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб карантин режими амал қилаётган бўлса ҳам бу спортчиларимизни тўхтатиб қолаётгани йўқ. Иродали ўзбек атлетларининг шаштини ҳеч қандай вирус тўхтата олмайди. Ушбу видеолавҳада Олимпия спорт турлари бўйича атлетларимизнинг уй шароитида қандай машғулот олиб боришаётганига гувоҳ бўласиз.

 

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!