Карантин даврида МОҚдан янги лойиҳа

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ходимлари ҳам айни пайтда ўз фаолиятини юритишда рақамли технологияларни йўлга қўйган бўлиб, зарур ҳолатларда электрон ахборот алмашинуви асосида керакли ишлар амалга оширилмоқда.

Ташкилот раҳбарияти, вакиллари карантинни уйда қолиб, оила-аъзолари бағрида ўтказмоқда. Бу билан ташкилотимиз жамоаси юзага келаётган хавфни бартараф этишда ўз хиссасини қўшибгина қолмай, умрнинг қимматли онларини яқинлари учун янада кўпроқ сарфламоқда.

Қўмитамиз ходимлар ва ўз ўқувчиларини зериктирмаслик учун турли лойиҳаларга қўл урмоқда. Янги Лойиҳамизнинг биринчи қисмини қуйидаги видеороликда томоша қилишингиз мумкин.

 

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!