Теннисчиларимиздан карантин шароитида ажойиб машғулотлар

Маълумки, бутун дунё бўйлаб тарқалаётган ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдираётган коронавирус пандемияси бизнинг мамлакатимизга ҳам кириб келган. Ўзбекистонда COVID-19нинг тарқалишига қарши кураш доирасида карантин жорий қилинганидан сўнг кўплаб спортчиларимиз фуқароларимизни ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган талабларга риоя қилишларини сўраб, уйда қолишга чақиришмоқда.

Жумладан, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам уйда карантинни қандай ўтказиш, теннис зарбаларини ўзлаштириш борасида чиройли намойишлар қилиб берди. Шубҳасиз, бундай ташаббусни жамоамизнинг бошқа теннисчилари ҳам қўллаб-қувватлашди ва барчани жисмоний фаолликка чорлаб қолишди. Зеро жисмоний ҳаракат вирусга қарши мукаммал иммунитет асосидир.

Аёллар терма жамоамиз таркибидан Сабина Шарипова, Оқгул Омонмуродова, Ситора Нормуродова, Ясмин Каримжонов, йигитларимиздан Санжар Файзиев, жамоамизнинг энг ёш вакили, 17 яшар Олим Набиев, шунингдек, федерация матбуот котиби, собиқ теннисчи Виктория Семёнова коронавирусга қарши курашга барчани чорлаб қолмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Андреа Сарди – жисмоний тайёргарлик бўйича италиялик профессионал мураббий. Ушбу мутахассис ҳар йил Ўзбекистон эркаклар терма жамоасида Дэвис Кубоги баҳсларида фаолият олиб боради. Шу қаторда ушбу мутахассис ҳам теннисчиларимизга уй шароитида бажариш мумкин бўлган видео машғулотлар орқали вазифалар бериб бормоқда ва Ўзбекистон аҳолисини уйда қолишга чорламоқда.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!