Рио-2016 ва Лозанна-2020 Олимпиадаларини қабул қилган стадионлар беморларни ўз бағрига олди

Футбол бўйича тарихий ўйинларни қабул қилган, Рио-2016 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларини қабул қилган Бразилиядаги афсонавий “Маракана” стадиони ушбу мамлакатдаги коронавирус касаллигига чалинган беморларга бошпана бўлмоқда.

Айни пайтда Бразилияда 3500 нафарга яқин инсон коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 93 нафари ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг катта шаҳарларидаги йирик стадионлар ҳам беморларни қабул қиладиган масканга айланди.

Айни пайтда Европада ҳам вазият тобора жиддийлашиб бормоқда. Швейцария эса ушбу қитъанинг эпидемия ўчоғига айланган масканларидан бири. Йил бошида учинчи ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган Швейцариядаги атлетлар шаҳарчаси ҳам ҳозирда вирус билан касалланган беморларни қабул қилмоқда. Ушбу маскан 450 беморга мўлжалланган. Бутун мамлакатда эса 13 мингдан ортиқ инсонда вирус аломатлари аниқланган.

30 Mart, 2020|Янгиликлар|