Қиличбозлик бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ўз уйларига соғ-саломат етиб олишди

Маълумки, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг қўшма қарори асосида Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари учун ташкил этилаётган барча ўқув-машғулот йиғинлари вақтинча тўхтатилди.

Машғулотларнинг тўхталиши мамлакатимиз ҳудудида қайд этилган коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган чоралар ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан Токио-2020 Олимпиадасини 2021 йилда ўтказиш бўйича якуний қарорга келгани сабаб бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» қиличбозлик залида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган асосий терма жамоамизнинг машғулотлари муддатидан аввал якунланди.

Куни кеча терма жамоамиз аъзолари ўз уйларига соғ -саломат етиб олганликларини айтишди. Эндиликда барча қиличбозларимиз ўз уйида индивидуал тарзда машғулотларни давом эттиради.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

29 Mart, 2020|Янгиликлар|