Ўзбек спорти фахрийлари карантин кунларини мазмунли ўтказишда ўрнак бўлишмоқда

Ўзбек спорти фахрийлари ҳар жабҳада бизга ўрнак бўлиб келишмоқда. Хусусан, айни пайтда бўлиб турган синовли кунларда ҳам фахрийларимиз халқимизни уйда қолиб, мазмунли ишлар билан шуғулланишга чорлашаётир.

Жумладан, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов, бутун умрини спорт соҳасига бахшида қилиб келаётган, эркин кураш бўйича фахрийлар ўртасида уч карра жаҳон чемпиони, эркин кураш ва дзюдо бўйича кўплаб Олимпиада ва жаҳон чемпионларини етиштириб берган Александр Истоминнинг бу борада кўрсатаётган намунали ишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Фахрийларимиз ўз набираларига спорт деган тушунчадан қандай унумли фойдаланиш мумкинлигини яна бир карра кўрсатиб беришмоқда. Айниқса, Александр Истомин 78 ёшида ўзининг энг кичик, 5 яшар ўғли билан кунни қандай мароқли ўтказаётгани ҳар қандай кўзни қувонтиради.

 

 

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

29 Mart, 2020|Янгиликлар|