Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Олимпия ўйинларида

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар мамлакатимиз мустақил бўлгандан бери иштирок этган барча Олимпия ўйинларида қатнашган. Оғир атлетикада биринчи ва ягона медалимиз Руслан Нурудиновнинг Рио Олимпиадасидаги олтин медаль бўлиб, Олимпиада рекорди билан қайд этилган ушбу натижа барчамизга фахр ҳиссини бериши, шубҳасиз.

Ҳар қандай соҳада улкан муваффақиятнинг сири йиллар давомида орттирилган тажрибадир. Ҳа, оғир атлетикачиларимиз Атланта-1996дан Лондон-2012гача шоҳсупага кўтарила олишмаган. Айниқса, Лондонда Русланнинг ўзи жуда яқин келган эди. Шу вақт оралиғида мураббийлар ва спортчилар томонидан орттирилган улкан тажриба ва ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши сабаб ҳозирда кучли захирага эга бўлдик, дея бемалол айта оламиз. Қуйида мустақиллик даврида атлетларимизнинг қайд этган натижаларини эслаб ўтамиз:

Атланта-1996
-54 кг: Виктор Янский (14-ўрин) – 242.2 кг (107.5 + 135)
-76 кг: Бахтиёр Нуруллаев – омадсиз иштирок
-99 кг: Александр Уринов (13-ўрин) – 365 кг (172.5+192.5)
-108 кг: Валентин Манушев (16-ўрин) – 350 кг (160 + 190)
+108 кг: Игорь Ҳалилов – омадсиз иштирок

Сидней-2000
-85 кг: Бахтиёр Нуруллаев (14-ўрин) – 352.5 кг (160+192.5)
+105 кг: Игорь Ҳалилов (12-ўрин) – 410 кг (185+225)

Афина-2004

-94 кг: Фурқат Саидов (18-ўрин) – 320 кг (145+175)
-105 кг: Александр Уринов (8-ўрин) – 400 кг (185+215)
+105 кг: Игорь Ҳалилов (9-ўрин) – 420 кг (187.5+232.5)

Пекин-2008
-77 кг: Шерзоджон Юсупов (16-ўрин) – 322 кг (144+178)
-85 кг: Мансурбек Чашемов (7-ўрин) – 367 кг (165+202)

Лондон-2012:
-48 кг: Марина Сисоева (омадсиз иштирок)
-56 кг: Руслан Макаров (омадсиз иштирок)
-69 кг: Баҳром Мендибоев (омадсиз иштирок)
-85 кг: Шерзоджон Юсупов (11-ўрин) – 350 кг (155+195)
-105 кг: Иван Ефремов (5-ўрин) – 401 кг (183+218)
-105 кг: Руслан Нурудинов (4-ўрин) – 404 кг (404+220)

Рио-2016:
-69 кг: Достон Ёқубов (15-ўрин) – 313 кг (137+176)
-105 кг: Иван Ефремов (5-ўрин) – 414 кг (194+220)
+105 кг: Рустам Жангабаев (6-ўрин) – 432 кг (195+237)
+105 кг: Сардорбек Дўстмуродов (11-ўрин) – 411 кг (179+232)

ЧЕМПИОН
-105 кг: Руслан Нурудинов – 431 кг (194+237)

Рақамлар:
Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган оғир атлетикачимиз: Игорь Ҳалилов (3 марта: Атланта-1996, Сидней-2000, Афина-2004).

Энг кўп оғир атлетикачимиз қатнашган Олимпия ўйинлари: Лондон-2012 (6 нафар);

Энг кам оғир атлетикачимиз қатнашган Олимпия ўйинлари: Сидней-2000 (2 нафар).

Олимпия ўйинларида иштирок этган энг ёш атлет: Фурқат Саидов (17 ёш), Афина-2004;

Олимпия ўйинларида иштирок этган энг ёши катта атлет: Игорь Ҳалилов (32 ёш), Афина-2004;

Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона аёл спортчимиз: Марина Сисоева (Лондон-2012).

Ишонамизки, келаси йил бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпия ўйинлариларида оғир атлетикамиз тарихига кирадиган полвонларимиз сони янада ортади.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

28 Mart, 2020|Янгиликлар|