Вячеслав Дидрихни табриклаймиз!

Бугун академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вячеслав Дидрих ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Вячеслав Сергеевич Дидрих 1990 йил 28 март куни Сирдарё вилоятида туғилган. 2010 йил Гуанжоуда ўтказилган Осиё ўйинларининг кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати, жаҳон кубоги босқичлари иштирокчиси.

2015 йил Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатида академик эшкак эшиш бўлимини очган. Айни пайтда ушбу спорт турида бош жамоамизга мураббийлик қилмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Вячеслав Дидрихни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унинг фаолиятига улкан омад ва мустаҳкам саломатлик тилаб қолади.

28 Mart, 2020|Янгиликлар|