Таэквондочиларимиз онлайн машғулот олиб боришмоқда

Айни вақтда юзага келган вазият сабаб спортчиларимиз ўз уйларида якка тартибда машғулот ўтказишмоқда. Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси эса машғулотларни ўзига хос тарзда олиб бормоқда.

Гап шундаки, таэквондочиларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида бўлишларига қарамай жамоа онлайн ҳолатда бирга машғулот ўтказмоқда. Жамоанинг кореялик мураббийи Юнг Жун Ким видеомашғулот орқали ўз шогирдларига керакли техник ва тактик усуллар бўйича маслаҳатлар бериб бормоқда. Таъкидлаш жоиз, бу усулда жамоа билан машғулот олиб боришни таэквондочиларимиз биринчилардан бўлиб бошлаб беришди.

Мураббийлар терма жамоанинг асосий 11 нафар вакили билан онлайн машғулотларни ҳам олиб бораётгани аҳамиятли. Эътиборингизга таэквондо бўйича терма жамоамиз вакилларининг уй шароитида ва онлайн тарзда ўтказаётган машқларини ҳавола қиламиз:

Онлайн машғулотлар қуйидаги 11 нафар спортчи билан ўтказилмоқда:
Никита Рафалович
Дмитрик Шокин
Ниёз Пўлатов
Жасур Жайсунов
Улуғбек Рашитов
Мадинабону Маннопова
Чарос Қаюмова
Нигора Турсунқулова
Светлана Осипова
Шуҳрат Салаев
Озода Собиржонова

27 Mart, 2020|Янгиликлар|