Спортчиларимиз уй шароитида якка тартибда шуғулланишмоқда

Айни пайтда барча спорт турлари қатори Ўзбекистон камондан отиш федерацияси мутасаддилари ва спортчилари ҳам уйда қолиб, уй шароитида ўз фаолиятини давом эттиришмоқда. Федерация мутасаддилари барча ишларни масофадан амалга ошираётган бўлишса, спортчилар уйларида якка тартибда машғулот олиб бормоқдалар.

 

Бундай ҳолатни барча спорт турларида ҳам кузатиш мумкин. Ўқув-машғулот йиғинлари тўхтатилиб, ҳамма атлетлар уйларига йўл олган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мухлисларни етакчи спортчиларимизнинг уй шароитида олиб бораётган машғулотлари билан таништириб боради.

27 Mart, 2020|Янгиликлар|