Жалгасбай Бердимуратовни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бердимуратов Жалгасбай Қарлибай ули 1997 йил 27 март куни Нукус шаҳрида таваллуд топган. Нукус Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси.

Юнон-рум кураши бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -77 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси курашчимизни бугунги айёми билан табриклайди ва унга мустаҳкам саломатлик, улкан ғалабалар тилаб қолади.

27 Mart, 2020|Янгиликлар|