Замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз хорижда йиғин олиб бормоқда

2019 йил Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ўтказилган бўлиб, унда икки нафар вакилимиз Александр Савкин ҳамда Алисэ Фахрутдинова муваффақиятли иштирокилари билан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишган эди. Бироқ Халқаро Олимпия қўмитасининг қарори билан Токио Олимпиадаси 1 йилга сурилди. Аммо бу ҳол Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган атлетларимизга таъсир ўтказгани йўқ.

Айни пайтда ҳар икки спортчимиз Россия Федерациясининг Новогорск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Машғулот учун ушбу ҳудуднинг танланиши эса шаҳардаги спорт базасининг айнан замонавий бешкураш спортига ихтисослашгани, у ердаги машғулотларнинг қаттиқ карантин режимида олиб борилиши билан боғлиқдир. Машғулотлар жамоамиз мураббийи Евдокия Гречишникова бошчилигида ўтказилмоқда.

25 Mart, 2020|Янгиликлар|