Томас Бахнинг атлетларга мурожаати

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг бир йилга кечиктирилиши борасида бутун дунё спортчиларига ўз мурожаатини йўллади.
“Қадрли атлетлар! Аввало, хушхабарни етказмоқчиман. Токиода ўтадиган Олимпия байрамини биргаликда нишонлайдиган бўлдик. Ҳатто у 2021 йил ўтса ҳам. Ишончингиз комил бўлсинки, Сизларнинг Олимпия орзуйингиз, албатта, амалга ошади”, – деди Томас Бах ўз мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, кеча Томас Бах Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан ўтказган мулоқотида Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчириш борасида келишиб олган эди.
25 Mart, 2020|Янгиликлар|