Екатерина Хилькони табриклаймиз!

Бугун трампонлинда сакраш бўйича Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Хилько Екатерина Викторовна 1982 йил 25 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Хилько ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини энг кўп ҳимоя қилган (Сидней-2000, Афина-2004, Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016). Пекинда ўтган Олимпия ўйинларида эса бронза медалини қўлга киритган. Муваффақиятлари эвазига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” каби фахрий унвонлар билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бугун 38 ёшни қарши олаётган Екатерина Хилькони бугунги айём билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаб қолади.
25 Mart, 2020|Янгиликлар|