Александр Савкинни табриклаймиз!

Бугун замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Александр Савкин ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Александр Савкин 1988 йил 24 март куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида таваллуд топган. 13 ёшидан бери замонавий бешкураш билан шуғулланиб келади. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати иштирокчиси, Жаҳон кубоги совриндори.

2019 йил ноябрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания минтақасига Токио Олимпиадаси учун йўлланма берувчи мусобақа орқали Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклайди ва спортчимизга улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

24 Mart, 2020|Янгиликлар|