Оғир атлетикачиларимизнинг йиғини Чирчиқда давом этмоқда

Айни пайтда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чирчиқ шаҳридаги ўз базасида навбатдаги йиғинни давом эттирмоқда. Баҳром Мендибоев қўл остидаги жамоамиз Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимларининг назорати остида шуғулланишяпти. Мазкур йиғин 2 апрелгача давом этиши режалаштирилган бўлиб, ушбу вақт мобайнида спортчиларимиз техник ва тактик жиҳатлар бўйича ўз маҳоратларини ошириб олиши кўзда тутилган. Машғулотлар карантин ҳолатида олиб борилмоқда.

 

 

«Айни пайтда олимпия ўйинларга тайёргарлик кўраётган таркибимиз билан ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқдамиз. Олдимизда 2 та асосий мусобақа турибди. Булар Осиё чемпионати ва Олимпия ўйинлари. Афсуски, ҳозирги вазиятда қитъа биринчилигининг ўтиши сўроқ остида бўлиб турибди. Шундай бўлса ҳам, жамоамиз бунга эътибор қилмаган ҳолда тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу борада ҳукуматимиз бизга барча шароитларни яратиб берган. Йиғин давомида спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги билан бирга ўз вазн тоифалари учун белгиланган юкламаларни ҳам назорат қилмоқдамиз», – деди Баҳром Мендибоев.

24 Mart, 2020|Янгиликлар|