МОҚ раҳбарияти Туябўғиздаги спорт базасида яратилган шароит билан танишди

Айни пайтда юзага келган вазият Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоаларимизнинг қандай шароитда шуғулланаётганини назорат қилиш борасида икки карра эътиборни талаб қилади. Шу боис ҳам Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда вице-президент Азизжон Камилов бугун Тошкент вилояти Туябўғиз сув омборидаги эшкак эшиш спорти базасига ташриф буюришди.

Мутасадди раҳбарлар ташриф давомида атлетларимизнинг карантин бўйича белгиланган режим асосида машғулот олиб бораётганликларини, спортчи ва мураббийлар учун яратиб берилган шароитлар, ошхона, ётоқхона, фитнес залларининг санитар-эпидемиологик ҳолатини кўздан кечиришди. Ушбу базада академик, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, шунингдек, пара-академик ва пара-каноэ бўйича вакилларимиз шуғулланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йўналишлар бўйича делегациямиз ҳисобида жами 5 та Олимпия ва Паралимпия йўлланмалари мавжуд.

23 Mart, 2020|Янгиликлар|