Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

Тобора тарқалиб бораётган коронавирусга қарши курашиш, унинг ёйилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ҳам зарур амалий чора-тадбир олиб борилмоқда. Айни пайтда бинонинг фаолияти деярли тўхтатилган бўлиб, барча хоналар бўйлаб санитар-эпидемологик дезинфекция ишлари йўлга қўйилган.

Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, ҳозирги ҳолат менга тааллуқли эмас, деган фикр мутлақо хато. Шу боис ҳар ким ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги, жойларда керакли профилактика ишларини олиб бориш давр талаби бўлиб турибди.

22 Mart, 2020|Янгиликлар|