МОҚ фахрийлар ва болаларга Наврўз совғаларини улашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортимиз ривожи йўлида ўз умрини бахшида этган фахрийларимизни қадрлайди ва ҳурмат қилади. 21 март Умумхалқ Наврўз айёми муносабати билан бир гуруҳ спортимиз фахрийлари МОҚ томонидан тақдирланишди. Улар орасида афсонавий боксчи Руфат Рисқиев, оғир атлетика бўйича жаҳон рекордчиси Эркин Каримов, шунингдек, турли йиллар давомида фаолият олиб борган Эркин Гиязов, Носир Султонов, Азим Алимов, Аширбек Абдусатторов, Михаил Коркин каби фахрийларимиз ҳам бор.

МОҚнинг қимматбаҳо совғалари Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов томонидан топширилди.

Шунингдек, байрам шукуҳини юртимиз аҳолисининг ҳар бир қатламига улашиш мақсадида МОҚ ходимлари пойтахтмиздаги қариялар уйи, Олмазор туманидаги 1 ва 2-сон мурувват уйларига ҳам ташриф буюриб, меҳрга муҳтож кўнгилларга қувонч бахшида этишди.

21 Mart, 2020|Янгиликлар|