Вилоятлардаги спорт иншоотларида профилактика тадбирлари ўтказилмоқда

Айни пайтда коронавирусга қарши кураш бўйича нафақат пойтахтимиз, балки вилоятларда ҳам катта иш олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги ихтисослаштирилган спорт заллари, ётоқхоналарда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда спортчилар учун барча машғулотлар тўхтатилган бўлиб, вилоят санитария ва эпидемиология маркази ходимлари томонидан керакли ишлар йўлга қўйилган.

20 Mart, 2020|Янгиликлар|